Уч йил ичида ўзбек миллий электрон почтаси деярли 335 минг фойдаланувчиларни жалб қилди

Дата: 17:37, 13-05-2016.

Тошкент. 13 май. ЎзТАГ – 20163 йилнинг 15 майидан бошлаб uMail.uz ўзбек миллий электрон почта хизмати 335681 фойдаланувчини жалб қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) хизматни ишлаб чиққан UZINFOCOM маркази блогига асосланган ҳолда.

“Ҳозирда почта хизмати ўзбек ва рус тилларида ишламоқда. 2014 йилнинг февралида Mail.uz почта қутисига электрон хат келганлиги ҳақидаги бепул SMS-хабарлар хизмати ишга туширилган эди. 2013 йил охирида бу ерда 24 минг почта қутилари рўйхатдан ўтди. 2014 йил охирига бориб уларнинг сони 129 мингга етди”, - дейилади хабарда.

Айтиб ўтилишича, почта хизматидан асосан талабалар, давлат органлари ходимлари, тадбиркорлар, пенсионерлар, хуллас, аҳолининг барча қатламлари фойдаланади.

“Хизмат доимо ривожлантирилмоқда. 2014 йил баҳорида почта қутиси ҳажми 200 Мбдан 1 Гбгача кўпайтирилди. 2014 йилда Мустақаллик байрамида ушбу ҳажм 10 Гбгача оширилди. Бу эса хизматдан файллар, хужжатлар, суратларни сақлаш учун фойдаланиш имконини беради. 2015 йил якунлари бўйича хизматдаги почта қутилари сони 268207 ташкил қилди”, - деб таъкидланади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, uMail.uz сервиси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: