Уч йилда “Ўзбекистон темир йўллари” Афғонистонга 7,8 млн тонна юклар ташиди

Дата: 15:25, 20-04-2015.

Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – 2011-2014 йилларда “Ўзбекистон темир йўллари” давлат-акционерлик темир йўл компанияси (ДАТЙК) “Хайратон – Мозори-Шариф” темир йўли бўйлаб Афғонистонга 7,8 млн тонна юк ташиди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҳукуматнинг душанба куни эълон қилинган қарорига асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон темир йўллари”нинг “Sogdiana Trans” шўъба корхонаси ва Афғонистон Ислом Республикасининг Жамоатчилик ишлари вазирлиги “Хайратон – Мозори-Шариф” темир йўлини яна уч йил эксплуатация қилишга доир шартномани тасдиқладилар. Унинг доирасида ўзбек томони йилига ташув ҳажмларидан қатъи назар $19 млн фойда олади”, – деб таъкидланади ҳукумат қарорида.

Афғонистон ҳудуди бўйлаб юк ташув ҳақини ўзбек томони 100% олдиндан тўлов шаклида олади ва у Ўзбекистон банкларидан биридаги ҳисоб рақамида йиғилади. Бундан олдин эса юқоридаги сумма Афғонистон Ислом Республикаси Жамоатчилик ишлари вазирлиги ҳисобига ўтказилади.

Маълумот ўрнида, 2010 йил ноябрда “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТЙК Афғонистонда узунлиги 75 километр ва қиймати $129 млн “Хайратон – Мозори-Шариф” темир йўли қурилишини тугаллалган эди. 2011 йил февралда у эксплуатацияга топширилди. Янги линиянинг юк ташиш қуввати йилига 9 млн тонна. Лойиҳа ОТБ $165 млн гранти ва Афғонистоннинг $15 млн маблағи ҳисобига амалга оширилган эди.

Кейинчалик, 2011 йил июнда ДАТЙК Афғонистон ҳукумати билан ушбу йўлни эксплуатация қилишга уч иллик шартнома имзолаган эди. “Ўзбекистон темир йўллари”нинг ушбу йўлдан оладиган энг кам фойдаси уч йилда (2011-2013) $96 млнни ташкил этиши, йўлдан камида 2,2 млн тонна юк ташилиши зарур кўзда тутилган.

“Хайратон” порти орқали Афғонистон импортининг деярли ярми, шунингдек, гуманитар юкларнинг катта қисми ўтади. Янги йўлнинг ишга туширилиши ташувлар ҳажмини оширишга имкон берди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: