Уч Ўзбекистон фуқароси қирғиз чегарасини бузганлик учун қўлга олинди
Тошкент. 25 ноябр. ЎзТАГ – Свердлов ИИБ 10-бўлими ходимлари томонидан Қирғиз Республикаси чегарасини ноқонуний кесиб ўтган уч Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, деб хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) Бишкек шаҳри ШИИБ матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“Свердлов тумани ИИБ 10-бўлими ходимлари томонидан ўтказилган “Текширув”, “Экстремист”, “Арсенал” оператив-қидирув тадбилари доирасида Қирғиз Республикаси давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган уч Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Улар Наманганлик 26 ёшли Анвар А., 18 ёшли Наманган вилоятилик Исломжон А., Наманган шаҳрида яшовчи 39 ёшли Носир Т.лардир”, - дейилади чоршанба кунги хабарда.
Сўровда фуқаролар 2015 йил 10 ноябрда Қирғиз Республикаси давлат чегарасини Жалолобод вилояти Олабуқа қишлоғи яқинида ноқонуний кесиб ўтганликларини айтиб ўтдилар.
Ушбу факт юзасидан йиғилган материаллар Свердлов тумани ИИБ рўйхатдан ўтказилган бўлиб, кейинчалик ҚР ДМХХ Тергов бўлимига топширилган.
Ўзбекистон Республикаси элчихонасига кўрсатилган фуқароларнинг қўлга олингани ҳақида билдирги берилган.


