Уч Ўзбекистон фуқароси Қозоғистондан тиббий дорилар контрабандаси учун 5 йилга қамалди

Дата: 17:01, 19-08-2015.

Тошкент. 19 август. ЎзТАГ – Уч Ўзбекистон фуқаросининг ҳар бири Қозоғистондан тиббий дорилар контрабандасини йўлга қўйганлик учун 5 йилга қамалди, деб хабар қилади Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) матбуот хизмати.

Миллий хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси билан ҳамкорликдаги ишлар натижасида Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи кишиларга тегишли автомобилни кўздан кечиришда 23 турдаги 35 059 дона дори воситалари аниқланди. Уларнинг тегишли хужжати бўлмаган, деб маълум қилади ДБҚ матбуот хизмати.

“Қиймати 200 млн. сўмлик тиббий дорилар Ўзбекистон Соғлиқни-сақлаш вазирлиги хулосаси асосида давлат реестрида рўйхатдан ўтмаган бўлган. Шу сабабли уларни тиббий мақсадларда сотиш ва қўллаш таъқиқланади”, - деб кўрсатилади хужжатда.

Тергов қилинган уч шахс Ўзбекистон ЖК 182 (божхона қонунчилигини бузиш) ва 186-3 (ноқонуний дорилар ташиш) моддалари бўйича айбдор деб топилиб, суд қарори билан ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

$1 = 2590,38 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: