Уч ўзбекистонлик Иркутскда тупроқ остида қолиб кетди

Дата: 14:36, 18-10-2017.

Тошкент. 18 октябр. ЎзТАГ – Уч ўзбекистонлик Иркутск шаҳрида тупроқ остида қолиб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) россия ОАВга ассланган ҳолда.

РИА Новостига ФВВнинг Иркутск вилояти бўйича бошқармасидаги манбанинг маълум қилишича, улар тўрт метрдан чуқур бўлган зовурни қазиш пайтида тупроқ остида қолишган.

“Захаров кўчаси 14-уй яқинида қазиш ишлари олиб борилаётганида узунлиги ўн метр ва чуқурлиги тўрт метрдан ортиқ бўлган зовурда тупроқ кўчиши юз берди. Уч нафар ишчи – Ўзбекистон фуқаролари жабрландилар”, - деди агентлик суҳбатдоши.

“Сибир Янгиликлар Агентлиги” маълумотларига кўра, ишчилардан бири қутқариб қолинган бўлиб, у касалхонага етказилган. Унинг ҳолати ўртача барқарор деб баҳоланмоқда. Соат 22:30да (17 октябр куни – ЎзТАГ) бир ишчининг жасади топилган, соат 23:54да яна бир ишчи жасади олиб чиқилган. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: