Учинчи чоракда “Ўзбекэнерго” Тахиятош ИЭС икки газбуғ қурилмасини қуришга тендер эълон қилади

Дата: 16:01, 29-06-2015.

Тошкент. 29 июн. ЎзТАГ – 2015 йилнинг учинчи чорагида “Ўзбекэнерго” ДАК Тахиятош иссиқлик электростанциясининг (ИЭС) икки газбуғ қурилмасини (ГБҚ) қуришга тендер эълон қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Лойиҳа ҳар бирининг қуввати 230-280 МВт бўлган икки ГБҚ қуриш, амалдаги уч энергоблокларни ечиб олиш ва иккитасини заҳирага тайёрлаш, ҳамда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятига электроэнергия етказиб бериш самарадорлиги ва ҳажмини оширишни кўзда тутади”, – деб таъкидлашди компания матбуот хизматида.

Тахминий қиймати $678,2 млн бўлган ишлар Осиё тараққиёт банки ($300 млн), Ўзбекистон Тикланиш ва тарақиёт жамғармаси кредити ($230,7 млн), шунингдек, “Ўзбекэнерго”нинг маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

Эслатиб ўтамизки, Тахиятош ИЭС Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятига электроэнергия етказиб бериш бўйича асосий манба ҳисобланади.

2020 йилга бориб ҳудудда электроэнергия истеъмоли 3,620 млрд кВт/соатдан ошиб, максимал босим 620 МВтни ташкил этиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: