Уфа шаҳрида икки ўзбекистонлик хорижликларни Россияга ноқонуний олиб келгани учун қўлга олинди

Дата: 16:07, 09-11-2017.

Тошкент. 9 ноябр. ЎзТАГ – Уфа шаҳрида (Бошқирдистон) икки ўзбекистонлик хорижликларни Россияга ноқонуний олиб келгани учун қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Прокуратура тергов ходимларининг Ўзбекистон Республикасининг икки фуқаросини ҳибсга олиш ҳақидаги сўровини қўллаб-қувватлади. Улар Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 322.1-моддаси 2-қисмининг “а” пунктида назарда тутилган жиноятни (бир гуруҳ шахслар олдиндан келишган ҳолда Россияга хорижликларни ноқонуний яшаш учун олиб келиш) содир этишда айбланмоқда”, - дейилади Бошқирдистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати хабарида.

Тергов версиясига кўра, Уфа шаҳрида яшовчи Ўзбекистон фуқаролари хорижийларнинг Россияга ноқонуний муҳожирлигини ташкил қилишган. “Юқоридаги шахслар уларнинг паспортларига Россия Федерациясининг ҳудудида вақтинчалик яшаш учун рухсатномалар ва яшаш жойларини рўйхатдан ўтказишга жоир қалбаки штампларни қўйиб беришган. Фирибгарлар бошқа расмий ҳужжатларни, шу жумладан, миграция картасини ҳам сохталаштиришган. Бу чет элликларга мамлакатда қолишларини қонунийлаштиришга имкон берган”, - дейилади хабарда.

Прокуратура томонидан қўллаб-қувватланган терговчининг илтимосига биноан суд жиноий иш айбланувчиларини қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллади. Жиноят ишини тергов қилиш жараёни ва натижалари республика прокуратураси назорати остида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: