Уфадан Ўзбекистонга одам савдоси билан шуғулланганликда айбланаётган шахс депортация қилинди

Дата: 17:12, 24-12-2015.

Тошкент. 24 декабр. ЎзТАГ – РФ Бош прокуратураси Уфадан Ўзбекистонга одам савдоси билан шуғулланганликда айбланаётган 47-ёшли Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди, деб хабар қилади Утро.ru республика прокуратурасига ассоланган ҳолда.

“Эркак олдин ватанида одам савдоси билан шуғулланганлик учун халқаро қидирувга берилган эди. Тергов версиясига кўра, 2012 йилда у Ўзбекистондан Ессентуки шаҳрига беш ватандошини юқори маошли иш ваъда қилган ҳолда олиб келган. Кейинчалик, уларнинг паспортларини олиб қўйиб, уч ой давомида уларни қурилиш майдончаларида ишлатган, ойлик маошларини бермаган ва тугишли яшаш шароитларини таъминламаган”, - дейилади хабарда.

Айбланувчи жорий йилнинг майида Уфада қўлга олинди. Ҳозирда у хибсда сақланмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: