Уимблдон-2014: Ўзбек теннисчиси Денис Истомин тўрт сетда россиялик Дмитрий Турсуновни енгди

Дата: 11:01, 26-06-2014.

Тошкент. 26 июн. ЎзТАГ – Ўзбек теннисчиси Денис Истомин тўрт сетда россиялик Дмитрий Турсуновни енгди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Бу ҳақидаги маълумот GoTennis.ru порталида маълум қилинди.
Ўзбек теннисчиси Денис Истомин Уимблдон турнирининг иккинчи раундига чиқди. 27 ёшли дунё рейтинг жадвалида 45-ўринда бўлган теннисчи Лондонда (Буюк Британия) ўтказилаётган турнирнинг яккалик баҳслари биринчи босқичида россиялик Дмитрий Турсуновни (дунё рейтинг жадвалида 31-ўринда) 7-5, 6-4, 3-6, 6-2 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйин давомида Истомин икки бошланғич сетда устун келди, лекин учунчисини Турсуновга бой берди. Лекин тўртинчи сетдаги ғалаба унга муваффақият келтирди.
Натижада, Денис ҳисобида 16 эйс ва 1 иккилик хато, Дмитрийда эса 11 эйс ва 6 иккилик хато жамланди.
Умуман, ўйин 2 соат 23 минут давом этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: