Уимблдон-2015: агар ҳаммасини тўғри ҳисобласак, Жокович ва Федерер ғалаба қилади
Тошкент. 10 июл. ЎзТАГ - Агар ҳаммасини тўғри ҳисобласак, бугунги Уимблдон-2015 яримфинал баҳсларида Новак Жокович ва Рожер Федерер ғалаба қилишлари керак, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Масалан, Новак Жокович - Ришар Гаске баҳсида жаҳонннинг биринчи ракеткасининг имкониятлари юқори. Лекин унга қўйиладиган ставкалар, Ролан Гарросни мустасно қилганда, Рафаэля Надалга жароҳат азият бермаса, ҳар доир минимал даражада. Чунки у деярли камчиликсиз теннисчи бўлиб, ҳам чапдан, ҳам ўнгдан кучли ва аниқ зарба беради. Психологик жиҳатдан дунёдаги энг барқарор спортчилардан бири.
Ўз навбатида, француз швейцариялик Стен Вавринкани енгиб, қахрамонлик кўрсатди. Лекин ҳар қандай эртак қачондир якунига етади. Кўп эҳтимоли билан, Гаскенинг эртаги яримфиналда якунланади.
Энди Маррей - Рожер Федерер жуфтлигига келсак, тўғрисини айтсам, менга швейцар кўпроқ ёқади. У спортга содиқлиги ва айни пайтда, жентльменча ҳулқи учун ҳурматга лойиқ теннисчи. Теннисда ҳам у барча нарсага қодир.
Лекин, аёллар яримфиналида бўлгани каби, бу ерда ҳам ҳамма нарса бўлиши мумкин. Тўғрими?