Уимблдон-2015: Яримфинал тахмини 100% тўғри чиқди
Тошкент. 10 июл. ЎзТАГ – Уимблдон-2015нинг аёллар турнири бўйича прогноз 100% тўғри чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Барчаси биз кечаги превьюда тахмин қилганимиздай бўлди.
Агнешка Радваньская имкониятидан юқори ўйин кўрсата олмади. Мудофаа тактикаси маълум ҳолатларда яхши натижа берсада, мусобақанинг маълум босқичларигача ишлайди холос. Ушбу ҳолда у яримфиналгача ишлади.
Мария Шарапованинг баҳси жуда асабий ўтди. У икки сет давомида ўзини қўлга олишга уринди, лекин дунёнинг биринчи ракеткаси Серена Уильямс билан баҳсда буни кортга чиқишдан олдин қилиш керак. Россиялик теннисчи фақат ўз кучига ишонмагани сабабли ўйинни бой берди.
Шу сабабли Серена ютқазиши мумкин бўлган ягона ўйин – белорусиялик теннис маликаси Виктория Азаренко билан бўлган баҳс бўлиб турибди.
Финал ўйинига келсак, бу ерда барчаси олдиндан аниқ. Яъни агар америкали спортчига бирон нима бўлиб қолмаса (жароҳат, мазаси бўлмай қолиш, ёки бошқар бир форс-мажор ҳоолати), у ўз ҳисобига яна бир “Катта дубулға” совринини ёзиб қўяди.
Эслатиб ўтамизки, жорий йилда Серена Australian Open ва Ролан Гаррос мусобақалари ғолиблигини қўлга киритишга улгурди.