Украин компанияси ўзбек газ конларини ишга тушириш учун ускуналар етказиб беради
Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – “М. В. Фрунзе номидаги Сума машинасозлик илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси” Очиқ акционерлик жамияти Ўзбекистондаги “”Шимолий Нишон” ва “Жанубий Нишон” газ конларини ўзлаштириш учун зарур ускуналарни етказиб беради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Шартномага мувофиқ, украиналик машинасозлар “газ-газ” шаклидаги 8 иссиқлик алмашиш ускуналари, яна шунча ҳимоя панжаралари, шунингдек, ёғ таъминоти тизими блокини етказиб берадилар. Тайёр маҳсулотни жўнатиш 2015 йилнинг биринчи чораги охирига мўлжалланган. Ҳозирда корхонанинг ишлиб чиқариш майдончаларида юқоридаги конлар учун мўлжалланган 8 турбокомпрессор агрегатларни ишлаб чиқариш ишлари давом этмоқда”– дейилади украин компанияси хабарида.
“Бизнинг корхона Ўзбекистон билан истиқболли конларни ўзлаштириш ишлари доирасида ҳамкорлик қилишда давом этмоқда. Хусусан, “Шимолий Нишон”га 4 бир тонналик икки иссиқлик алмашгичлар, ҳимоя панжаралари, шунингдек, ёғ таъминоти тизими блоки етказиб берилади”, – деб таъкидлади Ўрта Осиё ва МДҲ мамлакатлари бўйича сотувлар бўлимининг етакчи менежери Андрей Мельник.