“Украина Халқаро Авиалиниялари” авиакомпанияси Киев-Тошкент доимий рейсини очди
Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – “Украина Халқаро Авиалиниялари” (УХА) авиакомпанияси тўғридан-тўғри Киев-Тошкент доимий рейсини очди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақидаги маълумот авиакомпания сайтида эълон қилинган бўлиб, рейслар 14 августдан бошлаб амалга оширилмоқда.
“Авиакомпаниянинг ушбу рейси Киевнинг “Борисполь” халқаро аэропортидан Варшава, Мюнхен, Берлин, Прага, Париж, Амстердам, Стокгольм, Тель-Авив, Истамбул, Москва, Санкт-Петербург, Калининград шаҳарларига учувчи рейслар ҳамда УХАнинг Евпропадаги бошқа учиш нуқталари, ички рейслар билан кесишади. Янги йўналиш авиакомпаниянинг транзит салоҳиятини мустаҳкамлайди ва ўзбекистонлик йўловчилар учун қўшимча имкониятлар яратади. Украина ва Ўзбекистон ўртасидаги тил тўсиқларининг йўқлиги эса Киев орқали учишни янада қулайлаштиради”, - деб таъкидлади УХАнинг сотув бўйича вице-президенти Антон Маттис.
Киев ва Тошкент ўртасидаги рейслар “Боинг-737” самолетларида бизнес ва эконом тоифаларида ҳафтасига икки марта пайшанба ва шанба кунлари ҳамда ортга йўналишда душанба ва жума кунлари амалга оширилмоқда.
Чипта нархлари Киевдан (эконом тоифада икки томонга барча солиқ ва йиғимлар билан бирга) 7,48 минг гривна, Тошкентдан эса 465 евродан бошлаб ташкил этади.
Эслатиб ўтамизки, илгари ЎзТАГ ўзбек авиаташувчиси Киевга учувчи рейсларни мустақил равишда бекор қилганлиги ҳақида хабар қилган эди.