Украина ва Ўзбекистоннинг товар айланмаси учдан бирга ўсди

Дата: 10:29, 26-02-2018.

Тошкент. 26 феврал. ЎзТАГ – 2017 йилда Украина ва Ўзбекистоннинг икки томонлама товар айланмаси 36,3% ўсиб, $303,9 млнни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Айни пайтда Украинадан Ўзбекистонга товар ва хизматлар экспорти $176,1 млнни ташкил этиб, 19,1% кўпайди, ўзбек товар ва хизматлари импорти $127,8 млнни ташкил қилиб, 70,2% ошди.

Ушбу маълумотларни Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Юрий Савченко Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида келтириб ўтди.

2017 йилда Ўзбекистон Украина учун товарлар савдоси ҳажми бўйича МДҲ давлатлари орасида 6 ўринни эгаллади.

Ўзбекистон экспортининг асосий йўналишлари фармацевтик маҳсулотлар – 31,2% (+10,8%, $52,1 млн), қора металллардан буюмлар – 14% (2,4 баравар ошиш, $23,3 млн), ядро реакторлари, қозонлар, машиналар – 10,4% (+31,9%, $17,3 млн ), қоғоз ва картон – 9% (–7,0%, $15 млн), қимматбаҳо бўлмаган металллардан бошқа буюмлар – 3,5% (– 20,5%, $5,9 млн), фотографик оптик қурилма ва аппаратлар, – 3,2% (+16,6%, $5,4 млн), шакар ва кондитерлик маҳсулотлари – 3,1% (51 бараварга ўсиб, $5,2 млнни ташкил қилди) кабилар бўлди.

Ўзбекистондан Украинага ўғитлар – 31% (етказиб бериш ҳажми 6,8 бараварга ўсди, $38,1 млн), рух ва унлан ясалган буюмлар – 18,5% (+15,3%, $22,8 млн), темир йўлдан ташқари ер усти транспорти воситалари – 12,5% (6,8 бараварга ўсди , $15,4 млн), пахта – 9,5% (+28,1%, $11,6 млн), пластмасса, полимер материаллари – 5,4% (–61,4%, $6,6 млн), тамаки ва саноат тамакисининг ўрнини босувчилар – 4,2% (- 28,6%, $5,2 млн), мева ва ёнғоқлар – 4% (2 бараварга ўсди, $4,9 млн), ва бошқалар импорт қилинди.

Инвестиция ҳамкорлигига келсак, 2017 йил 1 октябр маълумотларига кўра, Ўзбекистон Украина иқтисодига $14 млн 626,1 минг сармоя киритган (йил бошидан бери ушбу кўрсаткич $406,7 мингга кўпайди).

Ушбу ҳисобот даврида Украинанинг Ўзбекистонга инвестициялари $351,7 мингни ташкил қилди. Уларнинг асосий қисми – 60,3% саноатга йўналтирилган.

Сурат манбаи: http://mirperemen.net/2017/09/abr-turkmeniya-i-uzbekistan-lidiruyut-sredi-stran-srednej-azii-po-rostu-vvp/

Янгилик билан ўртоқлашиш: