Украина Ўзбекистон автомобиллар импортига 12,12% миқдорда махсус бож жорий этди
Тошкент. 26 ноябр. ЎзТАГ – Украина Ўзбекистон автомобиллар импортига товар божхона қийматидан 12,12% миқдорда махсус бож жорий этди. Бу ҳақида Украина авто ишлаб чиқарувчилар уюшмаси матбуот хизмати Халқаро савдо бўйича муассасалараро кўмиссия хабарига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
“Халқаро савдо бўйича муассасалараро кўмиссия Ўзбекистон Республикаси томонидан Украина ташқи савдо фаолияти субъектларининг (автомобилсозлик корхоналари) қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига нисбатан кўрилган чораларга жавоб тариқасида Украинага Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари импортига нисбатан махсус бож қўллаш ҳақида қарор чиқарди”, - дейилади яқинда эълон қилинган хабарда.
Таъкидланишича, “махсус бож товар божхона қийматидан 12,12% миқдорда белгиланган”. Ушбу товарлар УТИФТТ бўйича 8703 21 10 00; 8703 22 10 00 и 8703 23 19 10 кодлари бўйича тавсифланади.
“Яъни махсус бож Ўзбекистон Республикасидан Украинага олиб кирилаётган цилиндри ҳажми 2200 см кубгача бўлган бензин двигателли барча янги енгил автомобилдан тўланади”, - деб аниқлантирилади хабарда.
Махсус божни қўллаш у эълон қилинганидан кейин 10 кун ичида, яъни кейинги шанба, 5 декабрдан кучга киради.