Украина Ўзбекистон билан эркин савдо ҳудуди ҳақидаги шартномани ратификация қилди

Дата: 15:49, 28-01-2016.

Тошкент. 28 январ. ЎзТАГ – Украина Ўзбекистон билан эркин савдо ҳудуди ҳақидаги шартномани ратификация қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) украин парламентига асосланган ҳолда.

“Украина Олий Радаси “Эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги 2011 йил 18 октябридаги томонлар ва Ўзбекистон Республикаси орасидаги битимни қўллаш тўғрисида”ги қонунни қабул қилди” – дейилади хабарда.

Протокол меъёрларига кўра, “Украина ҳукумати ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги 1994 йил 29 декабрдаги эркин савдо ҳудуди ҳақидаги шартноманинг, шунингдек 1993 йил 24 сентябрдаги товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлашга доир келишувнинг амал қилиши бекор қилинмайди. Бу Украина ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасидаги юқоридаги келишувнинг 1 моддаси билан кўзда тутилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Украинага нисбатан импорт ва экспорт божларини қўлламайди.

Юқоридаги протокол 2013 йил 31 майда Минскда имзоланган бўлиб, у 2011 йил 18 октябрдаги эркин савдо ҳудуди ҳақидаги шартномада Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги шартнома меъёрларини қўллашга йўналтирилганлиги хабар қилинмоқда.

Dsnews онлайн-газетаси маълумотига кўра, қонун лойиҳасини 234 депутат қўллаб қувватлаган, ҳеч ким қарши чиқмаган, бир депутат бетараф қолган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: