Украина жорий йилда Ўзбекистон билан эркин савдо ҳудудини очиши мумкин

Дата: 13:01, 04-08-2014.

Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – Украина жорий йил давомида Ўзбекистон билан эркин савдо ҳудудини очиши мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Украина Иқтисодиёт ва савдо вазири Павел Шереметага асосланган ҳолда. У бу тўғрисида украинанинг УНІАН ахборот агентлигига маълум қилган.

“Турли мамлакатлар билан эркин савдо ҳудудини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинмоқда. Бу Шимолий Америка, кеча эса Марказий Осиё мамлакатларидан бири билан шу ҳақида гап кетди”, деди Шеремета.

Айнан қайси мамлакатлар ҳақида гап кетаётганлигига оид саволга у сўз Ўзбекистон ва Канада тўғрисида кетаётганлиги ва ушбу мамлакатлар депутатлари билан вазир июлда музокаралар ўтказганлигини аниқлаштирди. Шереметанинг сўзларига кўра, эркин савдо ҳудуди ушбу мамлакатлар билан жорий йилнинг ўзидаёқ тузилиши мумкин, чунки Россия билан товар айланмаси қисқараётган шароитларда маҳаллий маҳсулотларнинг хорижий сотув доирасини кенгайтириш устивор вазифа ҳисобланади.

“Биз тезлаштирилган режим, тезлаштирилган йўл ҳаритаси, яъни бир йилдан кам вақт ҳақида гапирмоқдамиз”, - деди у.

Бундан илгари ЎзТАГ Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Абдуалиев П.Шеремета билан бўлган учрашувда Украинанинг евроинтеграцион интилишларини қўллаб-қувватлагани ҳақида хабар қилган эдик.

Эслатиб ўтамизки, 27 июн куни Украина ва Европа иттифоқи Ассоциация тўғрисидаги келишувни тўлиқ ҳажмда имзолашни якунладилар. Келишув кенг қамровли эркин савдо ҳудудини ташкил этиш ва тарифларни туширишни кўзда тутади. Украина 5 ва баъзи товалар бўйича 10 йил давомида импорт божларини туширади, ЕИ эса ўз бозорини Украин товарлари учун очиб бўлди.

Кейинроқ, 30 июлда Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлиги мамлакатга украин товарларини олиб киришга бож жорий этишга доир қарор лойиҳасини тайёрлади.

Украина Иқтисодиёт ва савдо вазири Павел Шеремета бош вазир Арсений Яценюк ҳукуматида ушбу лавозимни 2014 йил 27 февралдан бошлаб эгаллаб турибди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: