Украинанинг “Пожспецмаш” компанияси Ўзбекистонда махсус техника йиғишни режалаштирмоқда

Дата: 11:32, 19-03-2015.

Тошкент. 19 март. ЎзТАГ – Украинанинг “Пожспецмаш” компанияси ва JV MAN Auto-Uzbekistan заводи махсус техника йиғишни ташкил қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқдалар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хусусан, лойиҳанинг биринчи босқичида заводнинг Самарқанддаги MAN оғир юк машиналари ишлаб чиқариш бўйича қувватларида ўт-ўчириш машиналари йиғишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Томонлар лойиҳанинг асосий кўрсаткичларини келишиб олдилар. Унга мувофиқ, “Пожспецмаш” ихтисослашган жиҳозларни етказиб беради, MAN эса ўз шассиси асосида тайёр техникалар йиғади”, – деб таъкидлади “Ўзавтосаноат” АКдаги манба.

Янгилик билан ўртоқлашиш: