Украинанинг Тошкентдаги элчихонасида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Дата: 12:50, 19-08-2016.

Тошкент. 19 август. ЎзТАГ – Украина ва Ўзбекистон узоқ даврдан бери ҳамкорлик қилиб келади, мамлакатлар орасида турли соҳаларда мустаҳкам алоқалар ўрнатилган, ўзаро 142 хужжатлар имзоланган. Булар ҳақида Украинанинг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Юрий Савченко украин давлат байрами – Мустақиллик куни олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида айтиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

24 августда Украина мустақил ривожининг 25 йиллигини нишонлайди. Тез орада Ўзбекистон ҳам ушбу байрамни кутиб олиши ҳақида гапирган Ю.Савченко мамлакатни бўлажак Мустақиллик куни билан табриклади.

“Мен сизларни ушбу байрам билан чин дилдан қутлайман ва Ўзбекистоннинг намунаси биз учун ҳақиқатдан ҳам долзарблигини қайд этаман. Биз ҳозирда барқарорлик ва тинчлик – нафақат мамлакатларимизга, балки бутун дунёга зарурлигини тушуниб турибмиз”, -  деди дипломат йиғилганларга мурожаат қилиб.

Украина Ўзбекистоннинг 7-йирик ташқи савдо ҳамкори эканлиги таъкидланди. Мамлакат товар айланмасининг 6% унинг ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, у МДҲ мамлакатлари орасида 3-ўринни эгаллайди (13%).

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2015 йил якунлари бўйича мамлакатлар ўртасидаги товар айланмаси $334 млнни ташкил қилган, бундан Ўзбекистоннинг Украинага экспорти $65 млн ва украинанинг Ўзбекистонга импорти $269 млн.

Ўзбекистонда украин сармоясига очилган 60 корхона ишламоқда, улардан 5таси 100% хорижий капитал ҳисобига очилган.

Украинада ўзбек капитали иштирокида 35 корхона мавжуд.

Ҳозирда Украина ОТМда Ўзбекистонлик 2,1 мингдан ортиқ талаба ўқимоқда. Улар асосан Днепропетровск, Харьков, Запорожье, Полтава, Сумы, Винница, Киев ва бошқа шаҳарлада таълим олмоқдалар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: