Украинанинг УХА Ўзбекистонда ваколатхона очди

Дата: 10:26, 04-03-2015.

Тошкент. 4 март. ЎзТАГ – Украинанинг “Украина Халқаро Авиалиниялари” авиакомпанияси Ўзбекистонда расмий ваколатхона очди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“УХАнинг Ўзбекистонда ваколатхона очиши ушбу бозорнинг авиакомпаниямиз учун нечоғлик аҳамиятли эканлигини билдиради. Украина билан Ўзбекистон ўртасида ҳаво алоқасининг янада ривож топиши мамлакатларимиз орасидаги алоқаларни мустаҳкамлайди ва Ўзбекистонлик йўловчиларга Киев орқали Шарқий, Ғарбий, Шимолий Европа ва Исроил йўналишларида саёҳат қилиш имкониятларини кенгайтиради”, – деб таъкидлади УХАнинг сотувлар бўйича директори Антон Маттис.

Ўтган йилда УХА Киев – Тошкент – Киев маршрути бўйича 80 рейс бажарди ва 9000 ошиқ йўловчиларни манзилига етказди. Айни пайтда ҳаво кемаси сиғими 108 ўриндан 168 ўринга етказилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: