Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси брифинг ўтказди

Дата: 10:26, 06-03-2014.

Тошкент. 6 март. ЎзТАГ – Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Юрий Савченко Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Украинадаги воқеалар билан боғлиқ баёнот учун миннатдорчилик билдирди. Буни у Тошкентдаги Украина элчихонасида кеча бўлиб ўтган брифинг чоғида қайд этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Унинг сўзларига кўра, интернетда ушбу воқеа ҳақида турли туман фикрлар мавжуд бўлсада, “расмий шахсларнинг бўлиб ўтаётган воқеаларга муносабати катта аҳасмият касб этади”.
Ю.Савченко бугун унинг мамлакатидаги вазият мураккаблиги тан олди. Айни пайтда у Украинадаги ички ўзгаришларга, “улар ҳатто шу ер – Ўзбекистонда ҳам турлича тушунилаётган ва бу ҳол тушунарли бўлсада”, тўхталмаслигини, лекин Қримда бўлаётган воқеаларга тўхталишини маълум қилди.
Брифинг чоғида Украина Олий Радасининг Украина хавфсизлигига кафил-давлатлар парламентлари ва халқаро ташкилотларга мурожаати эълон қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: