Ҳукумат раҳбарлари МДҲда эркин савдо истиқболларини кўриб чиқадилар

Дата: 12:29, 29-05-2018.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон делегацияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унинг навбатдаги мажлиси 31-май – 1-июнь кунлари Душанбе шаҳрида (Тожикистон) бўлиб ўтади.

Ўзбекистон делегациясига бош вазир Абдулла Арипов бошчилик қилади.

Ўзбекистон ТИВ маълумотларига кўра, мажлисда МДҲ доирасида иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилиш, хизматларнинг эркин савдоси истиқболлари ва кўп томонлама кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Мажлис якунига кўра МДҲ ҳудудида кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришни назарда тутадиган бир қатор қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Сурат манбаи: http://www.aloqada.com/m/news/2017/02/22/abdulla-aripov-teper-budet-otvechat-i-za-zdravookhranenie

Янгилик билан ўртоқлашиш: