Ҳукумат Ўзбекистон ҳозирча ЕОИИ кирмаслигини маълум қилди

Дата: 15:08, 01-12-2016.

Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон собиқ совет иттифоқи ҳудудидаги иқтисодий интеграциянинг ривожланишини эътибор билан кузатмоқда, лекин ҳозирча Евросиё иқтисодий иттифоқи ёки Божхона иттифоқига киришни ўзи учун фойдали деб ҳисобламайди, деди Ўзбекистон ташқи алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири ўринбосари Шавкат Тўлаганов, деб хабар беради РИА Новости.

Ўзбекистон авваламбор ўз манфаатларни ҳисобга олган ҳолда у ёки бу интеграцион ташкилотлар, тузилмалар аъзоси ҳисобланади. Асосий устувор вазифа – биз Ўзбекистонда қарор қабул қилинишига таъсир қўрсатувчи бирор тузилмага эга бўлмаслигимиздир. Биз эркин савдо ҳудуди, МДҲ аъзоси ҳисобланамиз. Бу барча келишувлар бизга нормал савдо ва бошқа муносабатларни олиб боришга имкон беради. Бизнинг мутахассислар томонидан чуқур ўрганишлар ЕОИИ ёки Божхона иттифоқида аъзолик Ўзбекистонга устунликлар бермаслиги ёки аксинча, қандайдир позициялар бўйича бизни чеклаши мумкинлигини кўрсатди”,- деб баёнот берди брифингда Тўлаганов.

“Бу интеграцион тузилмаларнинг ривожланишини эътибор билан кузатмоқдамиз. Агар биз учун иқтисодий томондан ҳеч қандай қийинчиликлар ёки чеклашлар бўлмайди, деб ҳисобласак, унда бу тузилмаларга кириш масаласини кўриб чиқамиз. Бироқ бугунги кунда бизда бу борада аниқ йўналиш, қарор бор ва биз ҳозирча қандайдир янги интеграцион тузилмаларга киришни режалаштирмаяпмиз”, - деб қўшимча қилди у.

Вазир ўринбосари бу сиёсат 4 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон президенти сайловларидан кейин ҳам давом эттирилади, деб ҳисоблайди.

“Президентликка номзодлар ташқи сиёсат, ташқи иқтисодиётдаги асосий йўналиш бизнинг биринчи президентимиз томонидан кўрсатилган йўналишларга асосланишини айтиб ўтдилар”, - деб таъкидлади у сўзи сўнгида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: