Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмасидаги доимий вакили этиб тайинланди

Дата: 13:05, 03-07-2018.

Тошкент. 3 июл. ЎзТАГ – Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлинмасидаги доимий вакили этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Улуғбек Лапасов Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Доимий вакили этиб тайинланди”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Эслатиб ўтамизки, Лапасов 2018 йил январдан буён ушбу Ваколатхонада маслаҳатчи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Юқоридаги лавозимни 2014 йил апрелдан бери Музаффар Мадраҳимов эгаллаб келган эди.

Сурат манбаи: https://ca-news.org/news:1457732

Янгилик билан ўртоқлашиш: