Умид Аҳмаджонов футбол бўйича Ўзбекистон термаси бош тренерининг номини 2018 йил январда айтишга ваъда берди

Дата: 16:32, 21-12-2017.

Тошкент. 21 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов футбол бўйича Ўзбекистон термаси бош тренерининг номини 2018 йил январда айтишга ваъда берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга асосланган ҳолда.

“Ҳозирда бир неча мутахассислар билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Олдин терма жамоамиз мураббийлигига номзодлар ҳақида маълумот берган эдик. Ўзбекистон термаси бош тренерининг номини 2018 йил январда эълон қиламиз. Фақат у Ўзбекистон термасини ўзининг олдинги жамоасида жаҳон чемпионатидаги миссиясини якунлаган тренер сифатида бошқаришини айтишим мумкин. Бу тайинлов кўпчиликни хурсанд қилади, деб ўйлайман”, - деди “Народное слово” газетасига Аҳмаджонов.

Эслатиб ўтамизки, олдинроқ миллий термани фақат хорижий мутахассис бошқариши ҳақида маълум қилинган эди.

Сурат манбаи: https://stadion.uz/uzb/news/tags/Ahmadjonov%20Umid

Янгилик билан ўртоқлашиш: