Уммон Ўзбекистонга от спорти ва иппотерапияни ривожлантиришга ёрдам беради

Дата: 14:04, 04-01-2019.

Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – Уммон Ўзбекистонга от спорти ва иппотерапияни (беморларни отда юриш ёрдамида даволаш усули) ривожлантиришга ёрдам беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси маълумотига кўра, бу ҳақида элчи А. Абдуҳалимовнинг Ўзбекистоннинг Уммондаги элчихонасида Уммон От спорти федерацияси президенти Ал Саййид ал Бусаиди билан Маскатда 1 январда бўлиб ўтган учрашувида сўз борди.

Таъкидланишича, томонлар федерациялар ўртасида ҳамкорлик ва от спортини ривожлантириш истиқболлари масалаларини муҳокама қилдилар. Бундан ташқари, Ўмондаги Ўзбекистон мутахассисларининг Уммондаги таълим дастурларидаги иштироки, шунингдек, ўзбекистонлик чавандозларнинг Уммон ва Ўзбекистондаги мусобақаларида иштироки бўйича суҳбат бўлиб ўтди.

Шундан кейин маълум қилинишича, 2019-2020 йилларда Ўзбекистонда от спорти мактабларининг моддий-техник базасини яхшилаш режалаштирилмоқда. Элчи А. Абдуҳалимов уммонлик ҳамкасблар ушбу мактабларни модернизация қилишда фаол иштирок этишига умид билдирди.

“Имконияти чекланган болалар учун мактабларда иппиппотерапиянинг қўлланилиши учун инфратузилмани яратиш бўйича муҳим лойиҳага алоҳида эътибор қаратилди”, - дейилади ҳисоботда.

Лойиҳага, шунингдек, мактаблар ҳудудида отхоналар, ёрдамчи бинолар қурилиши, отлар ва махсус техника сотиб олиш кабилар киради.

Сурат манбаи: http://olympic.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: