Уммоннинг янги элчиси Ўзбекистон ТИВда қабул қилинди

Дата: 09:26, 17-01-2019.

Тошкент. 17 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Уммон Султонлигининг янгидан тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аҳмад бин Саид бин Умар ал-Касирийни қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТИВдан хабар беришларича, А. Камилов ишонч ёрлиқлари нусхасини 16 январда қабул қилиб олди.

Суҳбат давомида ўтган йилнинг сентябр ойида Маскат шаҳрида мамлакат элчихонаси очилиши Ўзбекистон – Уммон мулоқотига тизимлилик ва ўсувчанлик тусини бериш имконини яратишига ишонч билдирилди.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа жабҳалардаги ҳамкорликнинг истиқболлари ҳамда 2019-йилдаги қўшма тадбирларнинг жадвали ва кун тартиби борасида фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 25 майда Уммоннинг бундан олдинги элчиси Муҳаммад бин Саид бин Муҳаммад ал-Лаватий ўз миссияси якунида Абдулазиз Камилов томонидан қабул қилинган эди. У мамлакатда 6 йил атрофида ишлаб келди.

Сурат манбаи: https://mfa.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: