UMS компанияси ўзбек ижтимоий тармоғида саҳифасини очди

Дата: 16:55, 01-12-2016.

Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон мобил операторларидан бири UMS маҳаллий Davra.uz ўзбек ижтимоий тармоғида саҳифасини очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Компания маълумотларига кўра,у Интернетнинг маҳаллий сегментини ривожлантиришга жиддий бел боғламоқда. “Айнан шу сабабли расмий саҳифамизни очган навбатдаги платформа Davra.uz ижтимоий тармоғи бўлди”, - дейилади ширкатнинг Фейсбукдаги саҳифасида.

Энди   Davra.uzда рўйхатдан ўтган ёшлар оператор янгликларидан бохабар бўлиши мумкин. 

Маҳаллий Davra.uz ўзбек ижтимоий тармоғини яратган Uzinfocom маркази бошқа ўзбек компанияларини ҳам Davra.uzда саҳифа очишга чақирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: