UMS ўзбек операторининг бош директори виртуал қабулхона очди

Дата: 16:00, 31-03-2017.

Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – UMS мобил операторининг расмий www.ums.uz сайтида компаниянинг Бош директори Сражитдин Фахрутдиновнинг виртуал қабулхонаси ишга тушди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компания маълумотларига кўра, виртуал қабулхонага орқали келиб тушаётган барча мурожаатлар расмий мақомга эга бўлади. Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида махсус электрон шакл яратилган, шунингдек, мурожаат холатини текшириш имконияти мавжуд.

“Виртуал қабулхона бошқа алоқа каналлари билан бирга барча қазиқтирган саволларга жавоб олиш, таклиф ва ташаббус билан чиқиш, долзарб мавзу бўйича ўз фикрини эркин изҳор қилиш имкониятини тақдим этади”, - дейди С. Фахрутдинов.

Эслатиб ўтамизки, “UMS” МЧЖда абонентлар билан доимий алоқа бўлиб туриш учун бошқа воситалар ҳам амал қилмоқда. Ҳусусан, сall-марказ доимо ишлаб турибди, Davra, Facebook ва Одноклассники ижтимоий тармоқларида расмий саҳифалар фаолият олиб боряпти, компаниянинг расмий сайтида тескари алоқанинг махсус шакли ҳамда энг кўп бериладиган саволларга жавоблар ҳам мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: