Unitel компанияси роуминг ҳамкорлари томонидан IP-уланиш ўтказиш тезлигининг беш бараварга оширилганлигини маълум қилди

Дата: 22:45, 19-03-2015.

Тошкент. 19 март. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистонда Beeline савдо белгиси остида ишловчи Unitel мобиль оператори роуминг ҳамкорлари томонидан IP-уланиш ўтказиш тезлигининг беш бараварга оширилганлигини маълум қилди. Бу роумингда интернет тезлигини оширишга имкон берди, деб хабар қилди Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Unitel техник директори Евгений Ключевнинг таъкидлашича, абонентлар учун ишбилармонлик саёҳатларида интернетга уланиш тезлиги кўпинча алоқа сифатидан ҳам муҳимроқ бўлади. Шу сабабли компания интернет-хизмат сифатини яхшилашга катта эътибор бермоқда.

Айни пайтда интернет-хизматлар нархи ўзгармади.

Бундан ташқари, ҳаво кемаларида ҳам интернет тезлиги ошди. 2015 йил март ойи бошида Unitel Ўзбекистон мобиль операторлари орасида биринчи бўлиб самолётларда мобил хизматлар кўрсатиш (қўнғироқлар, SMS, интернет) ҳақида эълон қилган эди.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йил якунлари бўйича Beeline алоқа оператори абонентлари сони 10,593 млн кишини, ширкат софоперацион тушуми 7% ўсиб, $718 млнни ташкил этди. Айни пайтда инвестициялар ҳажми $79 млнни ташкил қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: