Universa Тошкентга Smart City лойиҳасини ишлаб чиқиш учун ўз блокчейн-платформасини тақдим этади

Дата: 14:32, 23-10-2018.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – Россиянинг Universa компанияси Тошкентга Smart City лойиҳасини ишлаб чиқиш учун ўз блокчейн-платформасини тақдим этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (УзТАГ).

“Очиқ Инновациялар” форуми доирасида Тошкент шаҳар ҳокимияти ва Universa компанияси инновацион бошқармаси шаҳар шаҳар инфратузилмасини ривожлантиришда технологик ҳамкорлик тўғрисида битим имзоладилар. Лойиҳа доирасида ширкат Smart City лойиҳасини ишлаб чиқиш учун ўз блокчейн-платформасини тақдим этади”, - дейилади пойтахт ҳокимияти хабарида.

Universaнинг блокчейн технологияси қўлланган ақлли платформа шаҳар ҳаётининг турли соҳаларида одамлар, шаҳар хизматлари ва бизнес ўртасидаги муносабатларнинг янги турларини яратади ва молиявий харажатларни камайтиради.

Блокчейн, бундан ташқари, барча шаҳар ва вилоят хизматларини реал вақт режимида кузатиб бориш, турли даражадаги лойиҳалар ва ташаббусларни овозга қўйиш, иш ва хизматларнинг исталган турлари учун очиқ тендерлар ўтказиш ва уй-жой коммунал хизматларини оптималлаштириш имконини беради. Тарқатилаётган реестрлар технологияларидан фойдаланиш Тошкент иқтисодиётини ва ижтимоий ҳаётини бутунлай янги рақамли даражага олиб чиқади.

Бундан ташқари, яқин келажакда компания делегацияси икки томонлама музокаралар ўтказиш ва Smart City соҳасидаги мумкин бўлган тажриба лойиҳасини аниқлаш мақсадида Тошкентга ташриф буюришни режалаштирмоқда.

Сурат манбаи: https://www.uzreport.news

Янгилик билан ўртоқлашиш: