Universal Mobile Systems оператори Туркия билан СМС алмашишни йўлга қўйди

Дата: 11:42, 30-05-2015.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 26 майидан бошлаб Universal Mobile Systems (UMS) оператори  Avea оператори (Туркия) абонентлари билан халқаро СМС хабарлар алмашишни йўлга қўйди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компания сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Бундан олдин UMS абонентлари МТС орқали Россия, Беларусь, Арманистон, Туркманистон ва Украиналик абонентлар билан СМС хабарлар алмашишлари мумкин эди. Хорижий операторлар орқали эса Жанубий Корея (KT Freetel ва LG U Plus) ва Россия (Megafon) билан ёзма хабарлар алмашиш имконига эга эдилар.

Эластиб ўтамизки, Universal Mobile Systems МЧЖ – “МТС” ОАЖ ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги қўшма корхонадир. У ўз мобиль алоқа тармоғини 2014 йил 1 декабрдан бошлаб бутун мамлакат ҳудудида ишга туширган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: