Уральскда трансмиллий гуруҳ аъзолари ўзбекистонликларни РФ ноқонуний йўллашни ташкил қилгани учун ҳукм қилинди

Дата: 17:09, 02-09-2015.

Тошкент. 2 сентябр. ЎзТАГ – Урал тумани суди Ўзбекистон фуқароларини Қозоғистон орқали Россияга ноқонуний жўнатишни ташкил қилган трансмиллий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқиди. Бу ҳақида Жанубий Қозоғистон вилоят суди матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Урал тумани суди 2014 йил майдан 2015 йил апрелигача Ўзбекистон фуқароларини Қозоғистон орқали Россияга ноқонуний жўнатишни ташкил қилган трансмиллий гуруҳ аъзоларига ҳукм чиқарди. Гуруҳнинг ҳар бир аъзоси унда ўзига юкланган вазифани бажариб, жиноятда иштирок этган”, - деб кўрсатилади суд хабарида.

Жиноятга учинчи мамлакатлар фуқаролари ҳам жалб этилган.

“Суд қарори билан Тасполатов Б.Қ., Артикбаев М.К., Адилов Б.Б., Адилова Б.К. Сункаралиев А. ҚР ЖК 264 моддаси 1 қисми (уюшган трансмиллий гуруҳда қатнашиш ёки трансмиллий жиноий ташкилотни ташкил қилиш) ва 394 моддаси 3 қисми (ноқонуний миграцияни ташкил этиш) билан айбланиб ҳукм чиқарилди. Уларнинг ҳар бирига ҚР ЖК 58 моддаси 3 қисмини қўллаган ҳолда ҳукм чиқарилиб, 4 йилдан маҳрум қиилнди ҳамда мол мулки мусодара қилинди. Жазо умумий режимдаги ахлоқни тузатиш колониясида ўталади”, - дейилади суд хабарида.

“Ахметжонова М.М.га ҚР ЖК 264 моддаси 1 қисми (уюшган трансмиллий гуруҳда қатнашиш ёки трансмиллий жиноий ташкилотни ташкил қилиш), 287 моддаси 3 қисми (ўқотар қуролни ноқонуний сотиб олиш ва сақлаш) ва 394 моддаси 3 қисми (ноқонуний миграцияни ташкил этиш) билан айбланиб ҳукм чиқарилди. Ҳукмга мувофиқ, у ҚР ЖК 58 моддаси 3 қисмини қўллаган ҳолда ҳукм чиқарилиб, 4 йилдан маҳрум қилинди ҳамда мол мулки мусодара қилинди. Жазо умумий режимдаги ахлоқни тузатиш колониясида ўталади”, - деб аниқлаштирилади хабарда

Гуруҳнинг яна 5 аъзоси ЭКИҲ 50 баробаридан 200 баробаригача жаримага тортилди.

1 ЭКИҲ = Т1982

Янгилик билан ўртоқлашиш: