“Урганч” аэропортидаги ўғирликлар бўйича жиноят иши очилди

Дата: 09:20, 20-09-2016.

Тошкент. 20 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари “Урганч” халқаро аэропортини қуриш ва капитал таъмирлашда содир этилган йирик миқдордаги ўғирликлар фактини очдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тергов ва текширувлар жараёнида 3,2 млрд сўмлик қурилиш материаллари, мебель, ускуна ва бошқа маҳсулотларнинг харид нархлари ошириб кўрсатилгани аниқланди.

“Сўроқларда аэропорт моддий таъминот бошқармаси бошлиғи Б.Атамуротов, “Kapital Tredi Group” ширкати расмийлари бу ишлар аэропорт директори  Ф.Худойназаровнинг топшириғига биноан амалга оширилганини маълум қилишди”, - деб таъкидлашди ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида.

Бошланғич тергов Худойназаров 111,1 млн сўмни, Атамуротов 606,5 млн сўмни ўзлаштирганини кўрсатди.

Урганч шаҳар прокуратураси тергов материаллари асосида “Урганч” халқаро аэропорти мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 167 моддаси 3 қисми бўйича жиноий иш қўзғади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: