“Урганч” халқаро аэропорти МДҲ ўтган йилги энг яхши аэропорти деб топилди

Дата: 11:01, 15-06-2016.

Тошкент. 15 июн. ЎзТАГ – “Урганч” халқаро аэропорти “Аэропорт” уюшмаси ўтказадиган “МДҲнинг энг яхши аэропорти” номли нуфузли мукофотнинг “МДҲнинг 2015 йилдига энг яхши аэропорти” ва “Туризм ривожига катта ҳисса учун” номинацияларидаги ғолиби бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бу “Урганч” халқаро аэропорти учун мазкур танловдаги тўртинчи ғалабадир. Ўтган йилда бу ерда 133440 пассажирга хизмат кўрсатилди, улардан 35 мингдан зиёди хорижий сайёҳлардир. 13,4 тонна почта, 12,9 тонна пулли багаж, 23,7 тонна юклар ҳам жўнатилди”, – деб таъкидлашди авиакомпанияда.

Кейинги икки йилда аэропорт жиддий реконструкция қилинди.

Аэровокзал биносида 200 кишини сиғдирувчи транзит зали, VIP ва CIP-заллар, экипажлар учун хоналар ташкил этилди. Туристлар учун ахборот хонаси очилди, бу ердан улар транспорт, меҳмонхоналар, умумий овқатланиш жойлари ва бошқалар ҳақида тўлиқ маълумот олишлари мумкин.

2014 йилнинг декабрида соатига 300 йўловчини ўтказувчи маҳаллий ва халқаро линиялар терминали очилди. Унинг дизайнини ишлаб чиқишда замонавий меъморчилик тамойиллар ва Ўзбекистон миллий санъатининг энг яхши анъаналари ҳисобга олинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: