“Урганч” халқаро аэропортида кетринг хизматини қайта жиҳозлаш ишлари якунланди

Дата: 11:18, 11-02-2015.

Урганч. 11 феврал. ЎзТАГ – “Урганч” халқаро аэропортида озиқ-овқатлар тайёрлаш технологиясини яхшилаш мақсадларида кетринг хизматининг янги товар-ишлаб чиқариш биноси фойдаланишга топширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги бино рейслар бортида тортиладиган таомларни тайёрлаш, шу жумладан, ҳаво кемаси ходимларига хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Бу ерда Жанубий Корея, Россия, Беларусь ва Ўзбекистоннинг етакчи ишлаб чиқарувчилари томонидан тайёрланган замонавий ускуналар ўрнатилган. Бинода махсус лаборатория, қандолатхона, сабзовотлар ва гўшт-балиқ цехлари, музлатиш камералари ва бошқа махсус хоналар мавжуд”, – деб таъкидлашди “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси матбуот хизматида. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: