Урганч университети ўзбек ОТМ блоглари орасида етакчилик қилмоқда

Дата: 18:37, 25-11-2016.

Тошкент. 25 ноябр. ЎзТАГ – Урганч Давлат университети Fikr.uz блоглар майдончасининг етакчиси ҳисобланади. Бу ерда барча ўзбек университетларининг блоглари жамланган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Uzinfocom маркази маълумотларига кўра, ушбу норасмий етакчилик йиғилган баллар сони билан аниқланади.

Баллар блогнинг ялпи баҳоси, мақолалар сони, иштирокчилар адади, уларнинг ўқилиш кўрсаткичи, изоҳлар сони ва материаллар йиғган лайклар (баҳолар) каби кўрсаткичлардан келиб чиқиб баҳоланади.

Fikr.uz блоглар майдончасида Ўзбекистоннинг деярли барча ОТМ ўз блогларини юритиб, бу ерда ўқув муассасаси ҳаёти ҳақида ҳикоя қиладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: