Урганч йўлларини реконструкция ва капитал таъмир қилишга 21,4 млрд сўм ажратилди

Дата: 18:01, 19-06-2015.

Урганч. 19 июн. ЎзТАГ – 2015 йилда Урганч шаҳрида автомобил ҳаракати ва пиёдалар хавфсизлигини тубдан яхшилашга 21,4 млрд сўм ажратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) .

“Ўзавтойўл” ДАК матбуот хизмати маълумотларига кўра, маблағлар Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан Хоразм вилоят ҳокимияти ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси буюртмасига кўра амалга оширилган.

Хусусан, йил бошидан бери умумий узунлиги 14,1 км бўлган 11 кўча реконструкция ва таъмир қилинган.

Компания автомобил йўлларини эксплуатация қилиш ва техник ҳолатини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи Нодир Ҳусановнинг маълумотларига кўра, қурилиш ва реконструкция ишлари “Ўзавтойўл” ДАК таркибига кирувчи “Хоразмйўлқурилиш” корхонаси томонидан амалга оширилган.

“Тинчлик”, “Паҳлавон Махмуд”, “Ал-Хоразмий”, “Шовот”, “Байналмилалчи”, “Маърифатчилар”, “Амир Темур”, “Ёшлик”, “Хонқа”, “Ғалаба” ва “Термиз” кўчаларининг ўтиш қисмлари ва пиёдалар йўлаклари, ёритиш, кўкаламзорлаштириш ва суғориш тизимлари тўлиқ янгидан қурилди. Бундан ташқари, 5 мингдан ошиқ яшил кўчатлар ўтқазилди”, – деб таъкидлади Н.Ҳусанов.

$1 = 2546,22 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: