Урганчда ўғирлик содир бўлди
Урганч. 23 март. ЎзТАГ - Урганчда ўғирлик содир бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, 2015 йилнинг 18 мартида номаълум шахслар Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги Хива кўчасидаги “Хоразм шароб савдо” дўкони деразаларини бузиб, ичкирига кирганлар. Жиноят жойидан спиртли ичимликлар ва “Samsung” телевизори ўғирлаб кетилган. Ўтказилган оператив-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятга алоқадорликда гумон қилиниб Хива туманида истиқомат қилувчи 21-22-ёшли шахслар ушланди.
Ушбу факт юзасидан жиноят иши очилди, тергов олиб борилмоқда, деб таъкидланади ИИВ матбуот хизмати хабарида.