Урганчлик мутахассислар битирувчиларни ишга жойлаш устидан мониторинг тизимини таклиф қилдилар

Дата: 16:05, 21-05-2015.

Тошкент. 21 май. ЎзТАГ – Урганч Давлат университети мутахассислари веб-технологиялар асосида “Олий ўқув муасасалари битирувчиларини ишга жойлаш устидан мониторинг юритиш тизими” ЭҲМ дастурини ишлаб чиқдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Интеллектуал мулк агентлигидан хабар беришларича, дастур Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган меъёрий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ундан олий таълим муассасалари маркетинг бўлими ва факултетларида фойдаланиш мумкин.

Бундан ташқари, дастур барча битирувчиларнинг ишга жойлашиш монторингини юритиш учун зарур (қаерда ишлаётгани, ойлик иш ҳақи, ишга қабул қилинган санаси, буйруқ рақами ва шу каби) ахборотлар билан тўлдирилади. Ушбу базадан эса маълумотлар базаси ташкил қилиниб, статистик ҳисоботлар шакллантириш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: