Урганчни янги гипермаркет безади

Дата: 16:50, 25-12-2014.

Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – Янги йил олдида Хоразм вилоятининг маъмурий маркази – Урганч шаҳрида янги 4 қаватли замонавий гипермаркет фойдаланишга топширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вилоят ҳокимлигидан хабар қилишларича, унинг тантанали очилиш маросими вилоят ташкилот ва муассасалари вакиллари, жумладан, вилоят ҳокими Пўлат Бобожонов иштирокида ўтди.

Янги гипермаркетда харидор ва мижозлар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, магазин, кафе, кинозаллар, болалар ўйин майдончаси мавжуд. Шунингдек, бу ерда новойхона, қандолат ва тикувчилик цехи ишлаб турибди.

Объект “To'maris-nur” хусусий корхонасига тегишли.

Қайд этиб ўтамизки, гипермаркет 2013-2015 йилларда Хоразм вилотида Туризмни ривожлантириш дастури доирасида қурилган инфраструктура объектлардан бири бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: