Қурилиш материаллари, пахта толаси ва нефть маҳсулотларининг ЎзРТХБдаги ялпи улуши 56,7% ташкил этди

Дата: 15:06, 30-05-2018.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Ўзбек республика товар-ҳом-ашё биржасида (ЎзРТХБ) қурилиш материаллари, пахта толаси ва нефть маҳсулотларининг ялпи улуши 56,7% ташкил этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шу билан бирга, 21-27 май орасида биржада тузилган битимлар ҳажми 4%га ўсиб, 628 млрд сўмдан 672,4 млрд сўмга етди.

Биржа маълумотларига кўра, қурилиш моллари 24,3% улуш билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда пахта толаси жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 18,4% ни эгаллади. Кейинги ўринда нефть маҳсулотлари жойлашган бўлиб, унинг улуши 14,0%га тенг.

Валюта савдо майдончаси орқали $2,7 млнлик маҳаллий маҳсулотлар сотилди. Келишувларнинг асосий қисмини полиэтилен ташкил этди (43%). Цинкнинг улуши 37%га тенг. Кейинги поғонада пахта толаси бўлиб, унинг улуши 16%га тенг. Техник мой улуши эса 4%ни ташкил қилади.

$1=7982,25 сўм

Сурат манбаи: https://uztag.info/ru/news/na-uzrtsb-zaklyucheno-sdelok-na-summu-5-87-trln-sumov

Янгилик билан ўртоқлашиш: