Қурилиш мавсуми якунланиши муносабати билан Ўзбекистонда шифер арзонлашмоқда
Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – Қурилиш мавсуми якунланиши муносабати билан Ўзбекистонда шифер арзонлашмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ЎзРТХБ маълумотларига кўра, шифер учун котировкалар декабр ойининг ўрталарига келиб маҳсулотнинг бир листи учун 26,5 минг сўмни ташкил этди ва бу жорий йилнинг октябр ойига нисбатан 11%га камдир. Cавдо иштирокчиларининг фикрича мазкур пасайиш асосан июл-октябр ойларида ўтказиладиган биноларда том ёпиш ишлари якунланганлиги билан изоҳланади.
Умуман олганда биржанинг шифер бозори 2016 йилнинг январ ойидан октябр ойигача бўлган даврда минимал 19,6 минг сўмдан жорий йил учун максимал даражага, яъни 29,8 минг сўмгача кўтарилди.
Бозорнинг ўсиш тренди биржа савдоларига шифер маҳсулотларини қўйиш ҳажмини пасайиши ва харидорларнинг фаоллашуви билан боғлиқдир. Шу жумладан, агар январ ойида шиферни ўртача сотиш ҳажми 310 минг листни ташкил этган бўлса, июн ойиларига келиб ушбу кўрсаткич 113 минг листгача тушиб кетди.
Бироқ йилнинг иккинчи яримида кузатилган ўсиш ҳолатлари кўпроқ талабнинг кўтарилганлиги боис содир бўлди, чунки ушбу даврда биржа савдоларга қўйилган ҳажмлар сезиларли даражада ўсган эди.
Йилнинг бошидан бери биржа орқали жами 2,4 млн лист шифер сотилди.


