Қурилишдан олдин инфратузилмани мустаҳкамлаш зарур – Мирзиёев

Дата: 11:31, 04-06-2019.

Тошкент. 4 июнь. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри бош режасига мувофиқ амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиш чоғида қуришдан олдин инфратузилмани мустаҳкамлаш кераклигини айтиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Маълумки, 2017 йилда бу шаҳар Тошкент вилоятининг маъмурий марказига айланди, 2018 йилда эса унинг бош режаси ишлаб чиқилди. Бугунги кунда кенг кўламли қурилиш ишлари бошланди. "Тошкент йўли" кўчаси кенгайтирилиб, бир қаватли бинолар ўрнига кўп қаватли уйлар, офислар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилмоқда. 2019 йил охирига қадар 8 банк филиаллари ва 9 маъмурий бинолари фойдаланишга топширилади", - дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарига шаҳарнинг марказий қисмини режалаштириш ҳақида маълумот берилди. Бу ерда Тошкент вилояти ҳокимлиги (маъмурияти), вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари, маданият объектлари, университетлар ва мактаблар, шифохоналар ва спорт мажмуаларини жойлаштириш режалаштирилган. Кўп хонадонли уй-жой қурилишида энергия тежайдиган материаллардан фойдаланиш режалаштирилган.

"Президентимиз энг аввало, мустаҳкам инфратузилмани яратиш зарурлигини таъкидлаб, уни сифатли эксплуатация қилишни таъминлаш, вазирлик ва идоралар биноларини мақбул жойлаштириш имкониятига эга мутахассислар тайёрлаш бўйича топшириқлар берди", - дейилади хабарда.

 

Сурат манбаи: president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: