USAID Марказий Осиё мамлакатлари учун Болтиқбўйи савдо миссиясини ташкил қилди

Дата: 09:30, 12-04-2018.

Тошкент. 12 апрел. ЎзТАГ – 9-14 апрель кунлари Марказий Осиёнинг беш мамлакатлари вакиллари делегацияси АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида Латвия ва Литвада ўқув тури ва савдо миссиясидан ўтмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, савдо миссияси мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш бўйичадир.

Ўз ишини 9 апрелда Латвиянинг Рига шаҳрида бошлаган миссиянинг мақсади - Марказий Осиё ва Болтиқбўйи мамлакатлари ўртасида савдо-сотиқни йўлга қўйишдан иборат.

Делегация таркибига Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан давлат идоралари, мева-сабзавот ишлаб чиқарувчилари ва экспорт қилувчиларидан, шунингдек транспорт-логистика компанияларидан 50 нафар вакиллар киритилган.

“Болтиқбўйи мамлакатлари Марказий Осиё компанияларига Европа бозорларига йўл очувчи янги ҳудудга чиқиш учун ажойиб имконият тақдим этиши мумкин. Латвия ва Литва каби мамлакатларнинг тажрибаси Марказий Осиёдаги давлат органлари ва бизнес учун фойдали мисол бўла олади”, - деб ҳисоблайди USAID Марказий Осиё, савдо масалалари бўйича бош маслаҳатчиси Райдер Рожерс.

Латвиядаги савдо миссиясининг дастуридан бизнес-форум ҳамда Марказий Осиё ва Латвия компанияларининг В2В “бизнес бизнес учун” шаклидаги учрашувининг  ўтказилиши, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилари, портлар, юкларни ташиш ва сақлаш учун омборхоналар ва логистик марказлар билан танишиш ўрин олган.

Дастур Литвада давом этади ва ўз ичига давлат органлари, мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва етиштирувчилари, дистрибьюторлар ва ритейлерлар билан учрашувни қамраб олади.

Савдо миссияси ва ўқув тури Марказий Осиёнинг бешта мамлакати ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича “C5+1” дипломатик платформа доирасида ўтказилмоқда. “C5+1” доирасидаги ҳамкорликнинг иккита устувор йўналишлар Марказий Осиёда мева-сабзавот сектори рақобатбардошлигини  кучайтириш ва транспорт йўлакларини ривожлантиришдан иборат. Ушбу ҳатти-ҳаракатлар минтақавий савдони ривожлантириш орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга йўналтирилган.

Сурат манбаи: http://webkamerton.ru/2017/10/cem-litva-estonia-i-latvia-drug-ot-druga-otlicautsa

Янгилик билан ўртоқлашиш: