USAID Тошкентда қадоқлаш ва экспорт бўйича бизнес-семинар ўтказди

Дата: 13:15, 16-05-2014.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Ҳудудий ривожланиш лойиҳаси 4 июн куни Тошкентда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қадоқлаш ва экспорт қилиш бўйича семинар ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Семинар қатнашчилари қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашнинг замонавий технологиялари ҳақидаги маълумотлар, уни мамлакатдан ташқарига экспорт қилиш имкониятлари билан танишадилар, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш ва зарур ускуналарни сотиб олиш, транспорт, логистика масалаларини ҳал қилиш бўйича музокаралар ўтказадилар”, - деб таъкидлашди USAIDнинг Ўзбекистодаги ваколатхонасида.
Тадбирда 150дан ошиқ киши қатнашади. Улар орасида тадбиркор ва фермерлар, вазирлик ва ҳокимиятлар, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус, молия ташкилотлари вакиллари бор. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон фермер ва тадбиркорларининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги Германия, Франция, Голландия, АҚШ, Исроил ва бошқа мамлакатларда ўтказилаётган халқаро кўргазмаларда қатнашиш имкониятлари ҳам муҳокама этилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: