USAID ва Ўзбекистон ССВ силни даволаш бўйича компьютер дастурини жорий этмоқдалар
Тошкент. 20 сентябр. ЎзТАГ – АҚШ Халқаро ҳамкорлик агентлиги (USAID) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) билан ҳамкорликда силни даволаш бўйича QuanTB компьютер дастурини жорий этиш лойиҳасини амалга оширишни бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу дастур Хоразм, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларининг силга қарши диспансерларида йўлга қўйилган.
“QuanTB компьютер дастури силга қарши дориларга заруриятни самарали равишда ҳисоблашга имкон берувчи тизимдир. Дастур дориларни даволаш муасасаларига етказиб беришни режалаштиришга ҳам имкон беради. У олинган маълумотлар асосида қайси дори воситаларига буюртма бериш зарурлигини кўрсатади, бу эса дорилар тақчиллигининг юзага келишини бартараф қилади”, - деб таъкидлашди USAIDда.
Бугунга келиб мамлакатнинг 53 тиббий муассасалари сил билан касалланган, унинг даволаш қийин кўплаб турларига чалинган беъморларни даволаш мақсадларида QuanTBнинг самарали ишлаши ва дориларни узлуксиз етказиб бериш учун маълумотлар етказиб бермоқда.
Эслатиб ўтамизки, USAID Ўзбекистон ҳукуматининг сил билан курашиш бўйича 5 йиллик дастурини қўллаб қувватламоқда. Дастурнинг умумий бюджети $7,6 млн.


