USAID ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг силга қарши дорилари сифатини яхшилашга ёрдамлашади

Дата: 18:26, 16-06-2017.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва “Ўзфармсаноат” ДАК ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Таъкидланишича, ушбу хужжат USAID ва “Ўзфармсаноат” ДАК ўртасида “Дори-дармонлар сифатини ошириш” лойиҳасини амалга оширишга имкон беради.

USAIDнинг ушбу лойиҳаси “АҚШ Фармакопия конвенцияси” нодавлат илмий ташкилоти томонидан амалга оширилади. Бу ташкилот дори-дармон қонун доирасида ишлаб чиқарилиши ва сифат стандартларини қўллаб-қуватлаш устида ҳамкорлик олиб боради. АҚШ Фармакопия конвенцияси жахон бўйлаб ишлаб чиқариладиган, тарқатиладиган ва истеъмол қилинадиган дори-дармон асллиги, белгиланган дозаси, сифати ва тозалигини белгиловчи ташкилот саналади.

Тушунтирилишича, USAID кўмаги сил касаллигига қарши дори дармонлар ишлаб чиқарувчиларга халқаро стандартларга жавоб беришини таъминловчи ва жахондаги ягона дори-дармонлар сифатини тасдиқловчи Жахон Соғлиқни-сақлаш Ташкилотининг тасдиғини олишда ёрдам кўрсатади.

“Хозирда сил касаллиги дунёдаги барча инфекцион касалликлар орасида энг кўп инсон ҳаётига зомин бўлмоқда ва Ўрта Осиёда ҳам долзарблигича қолмоқда. USAID Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган дори-дармонлар сифати юқори стандартларга жавоб бера оладиган, хавфсиз ва самарали бўлиши, ҳамда махаллий ва хорижий истеъмолчиларга етиб боришини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорлик олиб боришдан ғоят мамнун”, - деб таъкидлади USAIDнинг Ўрта Осиё бўйича минтақавий директори Жатиндер Чима.

Янгилик билан ўртоқлашиш: