USAID Ўзбекистонда қиймати $12,1 млнлик “Қишлоқ хўжалигидаги алоқалар” лойиҳасини якунлади

Дата: 18:00, 20-02-2015.

Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – АҚШ халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) Ўзбекистонда қиймати $12,1 млнлик “Қишлоқ хўжалигидаги алоқалар” лойиҳасини якунлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Лойиҳа уч боғ мавсумида 2012-2014 йилларда фаолият юритди ва Ўзбекистоннинг олти вилоятида қишлоқ хўжалик самарадорлигининг ўсиши, бозорлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ва даромадларнинг кўпайишига эришди. Шунингдек, у лойиҳа доирасида қатор узум навлари, данакли ва мағизли мевалар, шунингдек, субтропик мевалар етиштирувчи фермер хўжаликларининг рақобатбардошлигини оширди. Лойиҳа томонидан ўрганувчи семинарлар, алмашинув дастурлари, чекланган инвестициялар ва намунавий участкалар яратиш йўли билан ҳосилдорликни оширишнинг етакчи технологиялари жорий этилди”, – дейилади USAID хабарида.

Бундан ташқари, “MEVA” номли махсус мобиль илова яратилиб, бунда ушбу йўналишдаги барча ўқув материаллари жамланди.

USAID Ўзбекистон ҳукумати билан тузилган шартномага мувофиқ мамлакатга 1993 йилдан бери кўмаклашади. Бугунга келиб агентлик Ўзбекистонга $350 млнлик ёрдам кўрсатиб, ушбу маблағларга соғлиқни-сақлаш, таълим, хусусий тармоқни ривожлантириш ва микрокредитлаш бўйича лойиҳалар амалга оширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: