USAID Ўзбекистонда янги лойиҳани бошлади

Дата: 15:43, 19-04-2017.

Тошкент. 19 апрел. ЎзТАГ – АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда сув ресурсларини бошқариш бўйича “Сув, таълим ва ҳамкорлик” номли янги беш йиллик лойиҳасини ишга туширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу лойиҳаси минтақавий дастур бўлиб, у минтақавий ўқув тизимларини ривожлантириш, Орол денгизи ҳавзасида жойлашган мамлакатларнинг сув секторида фаолият юритаётган мутахассислар, тадқиқотчилар ва катта мутасадди шахсларни ўқитиш ва малакасини оширишга қаратилган.

“Тармоқлараро ҳамкорликни такомиллаштириш ва салоҳиятни ошириш сув ресурсларини миллий ва минтақавий даражада барқарор бошқариш учун ёрдам беради. Бунинг натижасида эса Ўзбекистон ва Марказий Осиёда трансчегаравий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда йўқотишларни камайтиришга эришиш кўзда тутилган”, - деб таъкидлашди АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: